Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадан Лондонгача поездда 2,5 соат... ишонмайсизми?
Hyperloop вакуум поезди лойиҳасининг инвесторига айланган россиялик ишбилармон Зиявуддин Магомедов Москва ва Лондон ўртасида трасса яратиш имкони мавжуд, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у Financial Times'га берган интервьюсида маълум қилди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, яқин 15 йил ичида икки пойтахт ўртасида Hyperloop майдони бунёд этилиши мумкин. Орадаги масофани босиб ўтиш учун 2,5 соатгина вақт сарфланади.
Hyperloop вакуум поезди концепцияси 2013 йилда Tesla Motors ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск томонидан ишлаб чиқилди. Тахминларга кўра, махсус капсулалар сиқилган ҳаво ва паст босим ҳисобига қувурлар бўйлаб соатига 1 200 километр тезликда ҳаракатлана олади.
2016 йилнинг май ойида Hyperloop One Невадада келажак поездининг тезлик механизмини синовдан ўтказган. Ўшанда Россия темир йўллари ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган эди ва бу борада махсус гуруҳ тузилганди. Россия транспорт вазирлигида Hyperloop лойиҳасини Приморьеда амалга ошириш мумкинлиги айтилди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026