Иқтисодиёт | 11:05 / 28.09.2016
6984
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияга АҚШ сланецли газининг илк партияси етказилди

Америка Бирлашган Қиролликка сланецли газ маҳсулотини етказиб беришни бошлади, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

27,5 минг куб метр газни олиб келган танкер Шотландиянинг Грейнжмут шаҳри портига келиб ўрнашди. Хабар қилинишича, ёқилғидан Ineos компаниясининг нефткимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришида фойдаланилади. 

Компания вакиллари Атлантика орқали «виртуал газ қувури» ҳақида фикр юритишмоқда. Бу мамлакат учун энергия захирасининг янги манбаини очар эди. 

Мавзуга оид