Жаҳон | 20:15 / 28.09.2016
5181
1 дақиқада ўқилади

Etihad Airways самолёти Абу-Дабига фавқулодда қўнишни амалга оширди


Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways миллий авиакомпаниясининг бортида 329 нафар йўловчи бўлган самолёти мамлакат пойтахти Абу-Даби шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди, дея хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 27 сентябрда юз берган. Ўшанда, Абу-Даби-Сидней йўналиши бўйича EY450 рейсини амалга ошираётган Boeing-777 ҳаво кемаси Абу-Дабидан ҳавога кўтарилгач, кўп ўтмай БАА пойтахтига қайтган. Бунга двигателнинг ишдан чиққани сабаб бўлган. 

Бироқ, ҳозирча, двигатель нима сабабдан ишламай қолганига ойдинлик киритилмаган. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид