Ўзбекистон | 15:27 / 28.09.2016
5577
2 дақиқада ўқилади

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

2016 йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Биет де Вилморни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик барпо этилганлиги ҳамда турли даража ва йўналишларда мунтазам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон-Франция кун тартибида алоҳида ўрин эгаллайди. 

Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-мажлисида саноат, транспорт ва фармакология соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Мулоқот давомида Франция элчихонасининг янги раҳбари Ўзбекистонга мамлакатларимиз ўртасидаги серқирра алоқаларни янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида келганлигини таъкидлади.

Мавзуга оид