Спорт | 16:02 / 28.09.2016
7396
1 дақиқада ўқилади

Россия - Коста-Рика учрашувини Равшан Эрматов бошқаради

Россия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди. Бу ҳақда РФИ расмий сайти хабар берди.

Мазкур учрашувни  Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Учрашув 9 октябрь санасида Краснодар шаҳрида бўлиб ўтади.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид