Спорт | 08:13 / 29.09.2016
8941
1 дақиқада ўқилади
Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи финалчиси маълум бўлди
Аргентина терма жамоаси футзал (мини-футбол) бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида Португалия терма жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Аргентиналиклар сафида голларни Кристиан Борруто, Дамьян Стаццоне, Аламиро Вапораки, Алан Бранди ва Леандро Куссолино киритдилар.
Аргентина мусобақа финалида бундан аввалроқ Эронни 4:3 ҳисобида ютган Россия билан учрашади.
Аргентина ва Россия терма жамоалари футзал бўйича жаҳон чемпионатининг финалига биринчи марта чиқдилар. Ҳал қилувчи ўйин 2 октябрда Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа Колумбияда бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 28.11.2024
Россияда 21 минг мигрантни ноқонуний рўйхатдан ўтказган шахслар қўлга олинди
16:08 / 28.11.2024
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
13:10 / 28.11.2024
Россия ARD'нинг икки журналистини мамлакатдан чиқариб юборяпти
11:31 / 28.11.2024