Ўзбекистон | 17:16 / 29.09.2016
11840
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги намунадаги йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Фото: 1news.uz

«Тошкент йўловчи вагонларни ишлаб чиқиш ва таъмирлаш заводи» АЖ ўз фаолиятини кенгайтириб, маҳсулотлари турини 10 мартагача оширишга эришди. Корхонада 50дан ортиқ замонавий, юқори таснифли техникалардан фойдаланилмоқда. 

Завод мутахассисларининг янги ишланмаларидан бири ҳавони совутувчи тизимга эга ҳамда юмшоқ ўриндиқли 61-926 моделли вагонлардир. Булар доимий йўналишда қатновчи поезд таркиблари учун мўлжалланган. Мазкур вагонлар ўзаро бириктирилганда орада очиқ масофа кам қолади ва ташқи томондан герметик бекитилган бўлади. 

Бу ўз навбатида йўловчиларга вагондан вагонга хавфсиз равишда ўтиш имконини беради. Бундан ташқари, йўловчилар поезд тўхташи ва ҳаракатланишида вагонларнинг ўзаро урилишидан пайдо бўлувчи сасларни эшитмайди. Янги вагонлар таркиби ташқи томондан ҳам замонавий кўринишга эга. Шунингдек, унинг конструкцияси, ёритилиши, эргономикаси, микроиқлим, шовқин ва вибрация кўрсаткичлари бўйича санитар меъёрларга тўлиқ мос келади. 

Манба: “Народное слово” газетаси

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид