Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон мухолифати мамлакат ҳукуматини ҳужумларга йўл қўяётганликда айбламоқда
Тожикистон мухолиф сиёсатчилари ва фаоллари, мамлакат ҳукуматини ўз оила аъзоларига нисбатан одамлар тўдасининг ҳужумини уюштиришда айбламоқда. Уларнинг айтишича, президент Имомали Раҳмон томонидан бошқача фикрлайдиганларга қарши кураш доирасида шундай хуружлар содир этилмоқда.
Расмий Душанбе бунга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, суриштирув ишларини ўтказишга ваъда бермоқда.
Тожик ҳукумати ўтган йили Ислом уйғониши партиясини ноқонуний деб эълон қилган ва унинг аксарият раҳбарлари 2015 йил сентябрида давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айбланиб, ҳибсда сақланмоқда.
Эндиликда, Имомали Раҳмон танқидчиларининг сўзларига кўра, уларнинг оила аъзолари мустақил жазолаш ишларини ўтказаётган бир тўда кишиларнинг нишонига айланган.
"Таҳдидлар, босқинчилик, ўт қўйиш ва тошбўронлар билан ҳужум қилиш ҳоллари юз бермоқда", - деган қувғинда юрган ТИУП раҳбари Муҳиддин Кабирий, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Варшавада бўлиб ўтган анжумани қатнашчиларига скайп иловаси орқали видеомурожаат қилар экан.
Тожикистоннинг расмий делегацияси ЕХҲТ анжуманини 23 сентябрда мухолифат вакилларининг иштирок этаётганига норозилик сифатида тарк этган эди.
Тожикистон ИИВ эса, бу каби эҳтимолий ҳужумлардан азият чеккан кишилар томонидан ҳеч қандай мурожаат бўлмагани, шунга қарамай текширув ишларини ўтказишини билдирган.
Мавзуга оид
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
09:34 / 09.01.2026
Венесуэла мухолифатчилар қамоқдан озод этилишини эълон қилди
21:07 / 08.12.2025
Ўзбекистон ЕХҲТни ирқчилик ва ксенофобияга қарши курашишга чақирди
09:46 / 17.10.2025