22:00 / 01.10.2016
4833

"Челси" меҳмонда "Халл Сити"дан устун келди

АПЛнинг 7-турида "Челси" сафарда "Халл Сити"га қарши тўп сурди. Учрашувда Антонио Конте шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувдаги дастлабки гол 61-дақиқада Виллиан томонидан киритилди. Орадан олти дақиқа ўтиб эса Диего Коста "Халл Сити" дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди. Шундай қилиб, Конте шогирдлари охирги турдаги омадсизликлардан кейин ниҳоят ғалаба қозонди. 

Шуни айтиш керакки, Коста "Халл Сити" дарвозасини ишғол қилди ва мавсумдаги голлари сонини 6тага етказиб олди. 

Англия чемпионати, 7-тур

Халл – Челси 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 61 Виллиан, 0:2 – 67 Диего Коста. 

"Халл" – Маршалл, Мейлер, Дэвис, Робертсон, Снодграсс, Хенриксен (Эрнандес, 72), Мэйсон, Ливермор, Клукас (Хаддлстоун, 81), Диоманде (Мэлоуни, 63), Мбокани.

"Челси" – Куртуа, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Канте, Матич, Виллиан (Чалоба, 89), Мозес (Педро, 85), Азар (Оскар, 81), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Мозес (35), Матич (41), Ливермор (42), Робертсон (79).

манба:tribuna.uz

Top