09:37 / 04.10.2016
15896

4 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

3 октябрь туни ва 4 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Марғилонда янги меҳмонхона ишга тушди

Марғилонда “Адраслар уйи” меҳмонхонаси фаолият бошлади.

Батафсил.

"СтопХам" вакиллари Кувайт элчихонаси машинаси ҳайдовчиси билан муштлашдилар

Интернетда "СтопХам" ҳаракати фаоллари дипломатик рақамларга эга машина ҳайдовчиси билан муштлашганлари видеоси пайдо бўлди.

Батафсил.

ОАВ: Барак Обама қизлари келин дугоналари бўлишади

АҚШ президенти Барак Обама қизлари тўйда келин дугоналари бўлишади.

Батафсил.

Пентагон Сурияда "Жибҳат ан-Нусра" етакчисининг "ўнг қўли" йўқ қилинганини тасдиқлади

Пентагон Суриянинг Идлиб вилоятида "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳи етакчисининг "ўнг қўли" – Абу ал-Фараж ал-Масрий йўқ қилинганини тасдиқлади

Батафсил.

Россия президенти Остонага келди

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонага келди. Путин Остонада Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.

Батафсил.

Сурияда тўйдаги портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Хасака вилоятидаги Сафия аҳоли пунктида тўй вақтидаги портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Батафсил.

АҚШ Россия билан Сурия бўйича алоқаларни тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби Россия билан Сурияда ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлаш учун яратилган "икки томонлама каналлардан" фойдаланишни тўхтатишини маълум қилди.

Батафсил.

Саудия Арабистони тежамкорлик мақсадида григориан тақвимига ўтди

Саудия Арабистони ҳукумати 1 октябрдан нефтга нархларнинг тушиши сабабли бир қатор молиявий ислоҳотлар доирасида григориан тақвимига ўтишга қарор қилди

Батафсил.

Дунёдаги энг яхши машина унвонини олиш учун даъвогарлар эълон қилинди

"Жаҳон йил автомобили" (World Car of the Year, WCOTY) танлови ташкилотчилари 2017 йилнинг энг яхши машинаси унвони учун даъвогарлик қилувчи автомобиллар рўйхатини чоп этдилар. Танловда ғолиблик учун 22 та модель курашади.

Батафсил.

Месси "Манчестер Сити"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 19 октябрь куни "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Батафсил.

Ўзбекистон - Эрон учрашувига чипталар сотувга чиқарилди

6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда  Эронга қарши ўйнайди.

Батафсил.

Сўнгги йилларнинг энг ғаройиб 9 кашфиёти (фотожамланма)

Биз замонавий тиббиёт, астрономия ва техника соҳасидаги ютуқларни диққат билан кузатамиз ва дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин бўлган кашфиётларни кутамиз. Бироқ ҳамма кашфиётлар ҳам оғир касалликларни тузатиш учун мўъжизавий дори воситаларини яратиш ёки техник янгиликлар қилишга мажбур эмас.

Батафсил.

Top