00:36 / 04.10.2016
10419

Россия АҚШнинг Сурия бўйича ҳамкорликни тўхтатиш қароридан афсусланиш билдирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Москва Вашингтоннинг Сурияда тинчликни ўрнатиш бўйича ҳамкорликни тўхтатиш қароридан афсусланиш билдиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

"Вашингтоннинг Женевадаги мутахассислар гуруҳи ишини тўхтатиш, мутахассисларни ортга чақиртириш ва ихтилофларни бартараф этиш соҳаси билангина чекланишидан афсусланиш билдирамиз", деб айтди Захарова.

Захарованинг айтишича, Вашингтон Сурия бўйича асосий келишувларни бажара олмади ва энди жавобгарликни кимнингдир зиммасига юкламоқчи.

"Вашингтоннинг ҳаракатсизлиги бу вақт ичида жангариларнинг қайта гуруҳлашиши, қурол-аслаҳа олиши, ўз захираларини сафарбар қилишига олиб келди", деб таъкидлаб ўтди Захарова. 

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби АҚШ Россия билан Сурияда ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлаш учун яратилган "икки томонлама каналлардан" фойдаланишни тўхтатаётганини маълум қилганди.

 

Top