Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Форс кўрфазида катта миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлади
Саудия Арабистони ҳарбий-денгиз кучлари 4 октябрда Форс, Уммон кўрфазлари ва Ормуз бўғозида катта миқёсдаги "Кўрфаз қалқони-1" ҳарбий машғулотларини бошлади, деб маълум қилди Саудия Арабистонининг "Ал-Ахбория" телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, машғулотларда кемалар, катерлар, самолётлар ва Саудия Арабистони Шарқий флоти махсус кучлари иштирок этмоқда.
Машғулотлар қўмондони, флот адмирали Мажид ал-Кахтанийнинг айтишича, машғулотлар қиролликнинг шарқий флоти Форс ва Уммон кўрфазларида ўтказаётган энг
йирик машғулотлардан бири бўлди.
Унинг айтишича, ҳарбий манёврлар ҳарбий-денгиз операцияларининг барча турларини, жумладан сув ости операциялари, миналарни бартараф этиш ва "электрон уруш"ни қамраб олган.
"Машғулотлардан мақсад – Саудия Арабистонига исталган тажовузга қарши ҳарбий-денгиз кучларининг жанговор тайёргарлиги, бўлинмалар ва ҳарбий хизматчилар маҳоратини ошириш, уларни Саудия Арабистонининг денгиздаги манфаатларини ҳимоялашга тайёрлашдан иборат", деб айтди ал-Кахтаний.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026