Фан-техника | 21:47 / 05.10.2016
7888
1 дақиқада ўқилади

Чехияликлар қисмлари 3D-принтерда босилган электрокар яратишди

Фото: Petr Chládek

Чехиялик дизайнер Петр Чладек кузов панеллари 3D-принтерда тайёрланган шаҳар электромобили прототипини яратди. Бу ҳақда Hybrid.cz. нашри хабар бермоқда. 

4ekolka деб ном олган концепт-кар сиғими 9,6 киловатт-соат бўлган литий-темир-фосфат аккумулятордан (LiFePO4) қувватланувчи электр двигатель билан жиҳозланган.

Машинанинг максимал тезлиги соатига 55 км ни ташкил қилади, юриш захираси эса 200 км га етади.

Дизайнернинг айтишича, бундай автомобилнинг нархи 300 минг чех кронини (11 минг евро) ташкил қилиши мумкин. Бу пулдан ярми батарея ва бошқарувчи электроника ҳисобига тўғри келган.

Чладек автомобилни Прага кўчаларида синовдан ўтказмоқчи. Прототипннг сотишга мўлжалланган серияли версияси ҳам чиқарилиши мумкин.

Мавзуга оид