Беларусь президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу ерда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақида Беларусь раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбари самолёти Самарқанд аэропортига қўнди”, - дейилади хабарда.
Манбага кўра, Самарқанд аэропортида Александр Лукашенкони Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кутиб олган.
“Беларусь президенти Шоҳи Зинда мажмуаси ёнида жойлашган “Ҳазрати Хизр” қабристонини зиёрат қилди ҳамда Ислом Каримов қабрига гулдаста қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди”, - дейилади манбада.
Маълумотларга кўра, Ш.М.Мирзиёев Беларусь президентига ёдгорлик мажмуаси ва қабристон тарихи ҳақида сўзлаб берган. Шундан сўнг Лукашенко Форумлар саройига йўл олган. Бу ерда Беларусь давлат раҳбари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сурати остига гулчамбар қўйди ва Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова билан суҳбатлашиб, унга ўз ҳамдардлигини билдирди.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024