Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуруҳ пешқадами Ўзбекистон терма жамоаси бугун Эронга қарши майдонга тушади
Бугун, Жаҳон чемпионати саралаш босқич ўйинларининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади.
Жумладан, Осиё қитъасида ҳам навбатдаги учрашувларга старт берилади. “А” гуруҳида пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрь санасида ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. Бу сафарги рақиб – Эрон терма жамоасидир. Чиндан ҳам гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин бўлиб ўтади.
Мазкур учрашув 18:00да “Бунёдкор” стадионида старт олади. Ҳозирда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Эрон ҳисобида эса 4 очко бор. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа таркибида ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Одил Аҳмедовнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолган эди. Бироқ у ўйиндан олдинги сўнгги машғулотларда иштирок этди. Шундай қилиб, терма жамоа сардори Эронга қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга чиқиш имкониятига эга бўлмоқда.
Ўзбекистон - Эрон (18:00)
Ҳакамлар: Бенжамин Уильямс, Дэвид Уэлш, Натан Макдоналд. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026