Жаҳон | 18:35 / 06.10.2016
8301
1 дақиқада ўқилади

Путин Сурия ва Украина масаласи бўйича Олланд билан учрашади

Фото: © РИА

Россия президенти Владимир Путин Франция давлат раҳбари Франсуа Олланд билан 19 октябрь куни учрашади, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. Бу ҳақда,  Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, учрашув Россия раҳбарининг Францияга ташрифи чоғида бўлиб ўтади. Президентлар Сурия ва Украина инқирозини муҳокама этишади. 

Аввалроқ, Франсуа Олланд Путинни Францияга таклиф қилгани хабар қилинган эди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид