Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиллари Клинтон Путинга қаршилик қилишга ваъда берди
АҚШ президентлигига Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон Сурия аҳолиси "Россия босими" ва "Россия ҳамда Эрон" кучларининг ҳар кунги бомбаларидан жабр кўраяпти, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у 9 октябрда Сент-Луисдаги (Миссури штати) Вашингтон университетида рақиби Дональд Трамп билан бўлиб ўтган теледебатларнинг иккинчи раундида маълум қилди. Теледебатлар CNN телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Демократлар вакиласи Сурия Араб Республикасидаги вазиятни "мусибатли", деб атади ва у ерда нопарвоз (парвоз амалга оширилмайдиган) зоналар яратишга чақирди. Бундан ташқари, у Россия Сурия тақдирига бефарқлигини айтиб, РФ Ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) Ҳалабни мақсадли йўқ қилаётганини таъкидлади. "Мен сурияликлар ва руслар амалга оширган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш ҳамда уларни жавобгарликка жалб қилишга доир саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайман", - деди Клинтон.
Унинг сўзларига кўра, Москва ИШИД билан курашга етарлича эътибор қаратмаяпти, у шунчаки Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаяпти. "Бизнинг Россияга таъсир кўрсатувчи "қуролимиз" бўлиши керак, чунки улар масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтиришни хоҳлашмаяпти", - деди собиқ бош котиб.
"Мен Россияга, Путинга қарши бўлганман ва президент сифатида ҳам шундай қилишда давом этаман", - дея ваъда берди Клинтон.
Мавзуга оид
12:04 / 11.09.2024
«Агар Трамп президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди». Номзодларнинг илк дебати қандай ўтди?
20:53 / 10.09.2024
Трамп ва Ҳарриснинг илк дебати. Унда сайлов тақдири ҳал бўлиши мумкин
13:51 / 07.07.2024
Байден Трамп билан муваффақиятсиз дебатидан сўнг илк интервюсини берди
16:34 / 04.07.2024