Жаҳон | 09:54 / 10.10.2016
7383
1 дақиқада ўқилади

Клинтон Россияни Суриядаги ҳарбий жиноятларда айблади

Фото: AP

АҚШ президентлигига Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон Россияни Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп билан ўтган дебатлар вақтидаги ҳарбий жиноятларда айблади.

"Россия ИШИДга эътибор қаратмаяпти, улар Асад режимининг сақлаб қолиниши тарафдори", - деди Клинтон. 

У Россияни "шуҳратпараст ва тажовузкор", деб атади. Шунингдек Клинтон АҚШ давлат котиби бўлган пайтларидаёқ "Россия ва Путинга қарши бўлган"ини эслатиб ўтди. 

"Россия билан ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган жойларда шундай қиламиз ҳам, бироқ биз Россиянинг Суриядаги ҳарбий жиноятларини ўрганиб чиқишимиз лозим", - дея қўшимча қилди Клинтон. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид