Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнири бошланди
Фото: Kun.uz
Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимидан жой олган “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнири бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нуфузли мусобақада йигирмага яқин давлат вакиллари яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашмоқда.
Бу йилги мусобақада дунё рейтингида юқори поғоналарни эгаллаб турган чехиялик Иржи Весели, франциялик Жереми Шарди, литвалик Рикардас Беранкис, россиялик Евгений Донской ва Константин Кравчук, ўтган йилги турнир финалчиси, словакиялик Лукаш Лацко сингари тажрибали теннисчилар иштирок этмоқда.
Турнирда Денис Истомин, Санжар Файзиев, Жўрабек Каримов, Ҳумоюн Султонов каби теннисчиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026