Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Люксембург бош вазири Евроиттифоқ чегараларини бир кунга ёпишни таклиф қилди
Фото: AP
Люксембург бош вазири Ксавье Беттель бир кеча-кундузга Евроиттифоқ ичидаги чегараларни ёпишни таклиф қилди. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Бош вазирнинг фикрича, бу навбатда туриб ўрганмаган сайловчиларни шокка туширади. Шундагина улар визасиз ҳаракатланишнинг устунликларини қадрлай бошлашади.
"Чегараларни бир кунга ёпиш одамларга Италия ёки Испанияга кириш учун икки соатлаб навбат кутиш қандай бўлишини кўрсатар эди. Улар шу тариқа Европа Иттифоқи ҳудудидан ташқаридаги одамларнинг қандай яшаётганини тушунар эдилар", - деди Беттель.
"Гапираётган гапим кимгадир ғалати туюлиши мумкин, бироқ одамлар буни тушуниб етишса, яхши бўларди", - дея қўшимча қилди у.
Люксембург бош вазири Париждаги конференция давомида Евроиттифоқ Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши масаласида қатъий позицияни эгаллаши кераклигини таъкидлади.
"Буюк Британия Евроиттифоқда бўлган пайтида уни тарк этиш ҳақида ўйларди. Чиқиб бўлгач эса, қандай қилиб қолиш тўғрисида ўйлай бошлашди, бироқ биз "ҳаммаси мураккаб" мақомини ўрнатиш мумкин бўлган Facebook тармоғи эмасмиз", - деди Беттель.
Мавзуга оид
16:16 / 30.12.2025
Германияда Усмоновга қарши очилган иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
07:41 / 11.12.2025
Россия, Қозоғистон ва бошқалар: дунёни боғлаб турувчи трансконтинентал давлатлар
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
15:45 / 20.11.2025