Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик сайёҳ БААда 46 дақиқа ичида 22 марта ЙҲҚни бузди
БААга ташриф буюрган америкалик сайёҳ автомобилни бошқариш давомида бир кунда 24 марта тезликни оширган, у 46 дақиқа ичида 22 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Бунинг натижасида техаслик ишбилармон Жонатан Биллга деярли 5,5 минг долларлик жарима солинган. Gulf News нашри воқеа юзасидан хабар берди.
Манбага кўра, воқеа сентябрь ойида содир бўлган, бироқ ОАВда бу ҳақда энди маълумот берилди. Дубай ва Ал-Айн шаҳарлари орасида ҳаракатланган сайёҳ бир неча маротаба тезликни оширган. У соатига 120 километр тезлик ўрнига 130-150 километр тезликда ҳаракатланган.
Ишбилармон ЙҲҚ бузилишларини қайд қилувчи камералар кўрсаткичларидаги ғайритабиий рақамларга эътибор қаратди. Қурилмалардан тўпланган маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 8:36да Билл Ал-Айнда тезликни оширган, икки дақиқа ўтгач эса - Дубайда.
"Бир вақтнинг ўзида икки жойда бўлишим мумкин эмас, ахир", - дейди америкалик сайёҳ. Шунга қарамай, у жарима тўловларини амалга оширган.

Мавзуга оид
09:45
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026