10:03 / 15.10.2016
20380

15 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

14 октябрь туни ва 15 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 200 га яқин одам ушланди

Самарқандда тунгли клублар бўйича рейд ўтказилди. Рейд натижаларига кўра 200 га яқин одам ушланди.

Батафсил.

Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш бўйича ташаббус билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббусини билдирди.

Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Таиланд Қироллиги халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Таиланд Қироличаси Момрачавонгса Сирикат Китиякарага атоқли давлат арбоби, миллат раҳбари Таиланд Қироли Пумипон Адулядетнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

Батафсил.

Тошкентда 26 давлатнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилади

2016 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги миллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига бағишланган брифинг ўтказди.

Батафсил.

АҚШ авиакомпаниялари самолётларида антиқа қутилар пайдо бўлди

АҚШнинг учта авиакомпанияси самолётлари бортида электрон қурилмаларнинг ёниб кетиши ҳолати учун махсус қутилар жойлаштира бошланди.

Батафсил.

Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига алоқаси борлигини инкор этди

Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати миллиардернинг Ўзбекистон янги раҳбариятига таъсир ўтказиши ҳақидаги маълумотларни инкор қилди.

Батафсил.

Исроил ЮНЕСКО билан алоқаларни узди

Исроилнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссияси Исроил раҳбарияти томонидан яҳудий халқининг Қуддус ва унинг муқаддас жойлари билан алоқаси борлигининг инкор этилиши сифатида қабул қилинган резолюцияга норозилик сифатида ЮНЕСКО билан ҳамкорликни тўхтатди.

Батафсил.

United Airlines бутун дунё бўйлаб парвозларини вақтинчалик тўхтатиб қўйди

United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларининг бутун дунё бўйлаб парвозларини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.

Батафсил.

АҚШда бир ёшлик сиам эгизаклари муваффақиятли ажратилди

Нью-Йоркнинг Бронкс клиникаси жарроҳлари боши билан чатишиб кетган сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишди.

Батафсил.

Дайвер қафас ичида акула билан яккама-якка қолди

Мексиканинг Гуадалупе ороли соҳиллари яқинида катта оқ акула ичида дайвер бўлган қафасни синдириб, унинг ичига ёриб кирди.

Батафсил.

Видео: яширин маънога эга бўлган 17 та логотип

Корпоратив логотиплар узоқ йиллар давомида компаниялар рамзи бўлиб келади. Шундай бўладики, вақт ўтиши билан бу логотипнинг асл маъноси йўқолади. Баъзи компаниялар ўз рамзларига биз уларга эътиборлироқ қарашимиз учун яширин маъно берадилар.

Батафсил.

Видео: Xiaomi эгилувчи смартфон ишлаб чиқаради

Интернетда ҳам ясси, ҳам эгилган экранда ишловчи, янги интерфейсли MIUI 8 смартфони видеоси чоп этилди.

Батафсил.

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати Европа ва Осиёдан ташқарида ўтказиладиган бўлди

ФИФАнинг Цюрихда бўлиб ўтган йиғилишида 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш тамойили маъқулланди.

Батафсил.

ФИФА йил охиригача ЖЧ иштирокчилари сони қанча бўлишини белгилаб олади

ФИФА 2026 йилги мундиал иштирокчилари сонини 40 ёки 48тага ошириш имкониятини кўриб чиқади.

Батафсил.

Top