Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ИҲТ Бош котибини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги доирасида 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида очиладиган ТИВКнинг 43-сессияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида вазирлар учрашуви кун тартиби ва амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда бўлажак форумни муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026