Жаҳон | 07:23 / 18.10.2016
4580
1 дақиқада ўқилади

Хитойда "Сарика" тўфони туфайли 250 га яқин авиарейс бекор қилинди

Хитойнинг Хайнань вилояти, Хайкоу шаҳридаги "Мэйлань" аэропортида оролга яқинлашиб келаётган "Сарика" тўфони туфайли 250 га яқин авиарейс бекор қилинди, деб хабар бермоқда вилоят раҳбариятига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Об-ҳаво мутахассисларининг тахминича, "Сарика" 18 октябрда Хайнаннинг жануби-шарқий қирғоқларига етиб келиб, сўнгра супертўфон даражасигача кучайиб, Цюнхай ва Санья шаҳарларига ёпирилади. Таъкидланишича, тўфон охирги 10 йил ичида Хайнандаги энг кучли ва вайронакор тўфон бўлади. 

Ёмон об-ҳаво туфайли "Мэйлань" аэропорти 18 октябрга ўтар кечаси ўз ишини тўхтатди. Авиаалоқани 18 октбярь кечки соат 5 ларга тиклаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, орол атрофида кемалар ҳаракати тўхтатилган.   

Хитой ҳукумати тўлқинлар хавфлилигининг энг юқори "қизил" ва кучли шамолнинг "сариқ" огоҳлантиришини эълон қилди.

Мавзуга оид