Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ делегацияси музокаралар ўтказиш учун Анқарага келади
Ироқ ҳукумати вакиллари Туркия шимолидаги Башик ҳарбий лагерига оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда, Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли баёнот берган.
Аввалроқ, Туркия ТИВ делегацияси Бағдодга бориб, турк ҳарбийларининг Ироқда бўлишини муҳокама қилган эди. Бироқ, Ироқ ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, музокаралар ижобий самара бермаган.
"Шу ҳафта охирларида, балки пайшанба, 20 октябрда Бағдоддан Туркияга делегация келади. Икки томон ҳам бу масалани сиёсий мулоқот йўли билан ҳал этиш истагида", — дея Чавушўғли сўзларидан иқтибос келтиради NTV телеканали.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026