Жаҳон | 08:10 / 18.10.2016
7393
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks Клинтон штаби раҳбари мактубларининг навбатдаги қисмини ошкор қилди

Фото: © AP

WikiLeaks АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби раҳбари Жон Подестанинг махфий электрон мактубларини эълон қилишда давом этмоқда. Сайт мактубларнинг ўнинчи қисмини ошкор қилган. 

Унинг биринчи қисми 8 октябрда сайтга жойлаштирилган эди. 

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж шу ойнинг бошларида АҚШдаги сайловлар ва учта мамлакат ҳукуматларига оид "аҳамиятли маълумотлар"ни ошкор қилишини айтганди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид