Жаҳон | 08:06 / 19.10.2016
11446
1 дақиқада ўқилади

Барак Обаманинг акаси Дональд Трампни қўллаб-қувватламоқда

Фото: © AP

АҚШ президенти Барак Обаманинг ўгай акаси Малик Обама 19 октябрда Лас-Вегасга келишни режалаштираяпти. У, АҚШ президентлиги учун сўнгги телемунозараларда республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни қўллаш ниятида, деб ёзмоқда  New York Post.

Малик Обама Кенияда туғилган бўлса-да, кўп йиллар АҚШда яшаган ва мамлакат фуқароси ҳисобланади. Маликнинг айтишича, телебаҳсларда республикачилар номзодини қўллаб-қувватлашга тайёр. У Трамп атрофидаги сўзларга ишонмаслигини таъкидлаган. 

Республикачилар номзоди Дональд Трамп ҳам амалдаги президент қариндошининг ўзига нисбатан диққатини эътиборсиз қолдирмаган.

«Малик билан учрашувни сабрсизлик билан кутаяпман. У укасига қараганда қайси томон кучли эканини яхши билади», — деган Трамп.

Бундан ташқари, Малик Обама Трампнинг сиёсий рақиби Ҳиллари Клинтонни давлат котиби бўлиб ишлаган вақтлардаги фаолияти учун танқид қилган. 

Айни чоғда демократ президент Барак Обама Клинтон хонимни қўллаб-қувватламоқда. 

 

Мавзуга оид