Жаҳон | 08:09 / 19.10.2016
30036
1 дақиқада ўқилади

Саудия шаҳзодаси қотиллик учун қатл қилинди

Фото: alarabiya.net

Саудия Арабистони подшоҳлиги шаҳзодаларидан бири ёш эркакнинг ўлимига қасос сифатида қатл қилинди. Уч йил аввал юз берган ҳодисада, шаҳзода ёш йигитни уриб ўлдириб қўйган, деб хабар қилган Al Arabia телеканали.

Шаҳзода Турки бин Сауд ал-Кабир 3 йил аввал Ар-Риёд чеккаларида юз берган оммавий ур-тўполонда бир йигитни ўлдириб қўйганликда айбдор деб топилган. Мамлакат ИИВ расмий хабарида айтилишича, шаҳзодага нисбатан олий жазо тайинланган. 

Саудия Арабистони Олий ва аппеляция судлари ҳам жазони тасдиқлаган. Жазони ижро этиш учун подшоҳ қарори ҳам қабул қилинди. Вазирлик баёнотида таъкидланишича, «беайб кишининг умрига тажовуз қилган ҳар қандай киши учун қонуний жазо муқаррардир».

Ислом шариат қонунларига риоя қилувчи Саудия Арабистонида содир этилган жиноятлар учун Ислом дини талаблари асосида жазо тайинланади. 

 

Мавзуга оид