Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик сайёҳ Тинч океанини қамиш қайиқда кечиб ўтмоқчи
Фото: Fox News
Америкалик тадқиқотчи Жанубий Америкадан Австралиягача йўл босиб, қамиш қайиқда Тинч океанини кесиб ўтмоқчи. Бу ҳақида Fox News хабар берди.
Экспедиция мақсади - аймара қабиласи ҳиндулари қадимда худди шу йўналишда ҳаракатланган бўлишлари мумкинлиги ҳамда минтақалараро миграция бўлганини исботлаш. Саёҳатчи Фил Бак бир неча тонна қамишдан 18 метрли қайиқ ясади. Йўналишни эса қадимги денгизчилар каби юлдузлар ва сув оқимига қараб аниқлашни режалаштирмоқда. Экипаж 10 кишидан иборат бўлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 10 минг миль масофани кечиб ўтиш учун тахминан ярим йил вақт кетади.
Бу Бакнинг океанни кечиб ўтиш борасидаги иккинчи уриниши. 2000 йилда у Чилидан Пасха оролигача сузиб ўтишга муваффақ бўлган. Ўшанда қайиққа зиён етгани учун саёҳатни тўхтатишга тўғри келганди.
Мавзуга оид
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
10:45 / 07.02.2026
Покистонга саёҳатлар кўпайди: ўзбекистонликлар оқими кескин ошган
10:47 / 17.01.2026