Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада янги цемент заводи иш бошлади
Фарғона вилоятида янги цемент заводи иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд. Бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли оҳра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир. Ушбу табиий имкониятлардан унумли фойдаланаётган шўрсувлик тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш субъектлари ташкил этмоқда", дейилган хабарда.
Тумандаги “Turon eco cement” масъулияти чекланган жамияти қошида янги цемент ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида қуриб битказилган заводда кунига 350 тонна сифатли қурилиш маҳсулоти тайёрланади. Энг муҳими, маҳсулот учун зарур хомашёнинг 98 фоизи корхона тасарруфидаги конлардан олинади.
Корхона раҳбари Қодиржон Аҳмедовнинг айтишича, бу ерда яратилган юздан ортиқ иш ўрнига асосан касб-ҳунар коллежи битирувчилари жалб этилган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026