Фан-техника | 10:40 / 21.10.2016
7056
1 дақиқада ўқилади

iPhone учун "портловчи" ғилоф намойиш этилди

Фото: Feng.com

UNIQFIND компанияси iPhone учун янги ғилоф яратди, у ёрдамида телефонни ёниб кетган Samsung Galaxy Note 7'га "айлантириш" мумкин. Бу ҳақида high-tech.ru'да маълум қилинди. 

Ғилофда аккумулятор ёнишидан жабр кўрган Note 7 смартфонининг панели тасвири туширилган. Ҳаттоки Samsung логосининг бир қисмини ҳам кўриш мумкин.

Аксессуар iPhone 5 ва ундан кейин ишлаб чиқарилган смартфонларга мосланган. 

Samsung компанияси янги Galaxy Note 7 флагманини зарядлаш вақтида турли муаммоларга дуч келганди. Кейинчалик компания смартфоннинг “хавфсиз” моделни ишлаб чиқарди, бироқ унда ҳам аккумулятор билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Натижада бу смартфонни ишлаб чиқариш ҳамда уни сотишни тўхтатишга қарор қилинди. 

Мавзуга оид