Жаҳон | 10:07 / 22.10.2016
27441
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Раққага ҳужум қилинишини эълон қилди

Фото: rtl

ИШИДга қарши курашувчи халқаро коалиция кучлари Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилгандан кейин, Суриянинг Раққа шаҳрига ҳужум қилиши маълум қилинди. Бу ҳақда 21 октябрда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Тони Блинкен RTL француз радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилди.   

"Ҳозир бизга Раққа масаласи долзарбдир. ИШИД айнан у ерда ўз терактларини режалаштиради. Бу уларнинг ҳақиқий пойтахти. Раққага йўналиш олиб, уни қамал қилиб, қўлга олиш керак", деб айтди Блинкен.

Бироқ Раққага ҳужум қилишдан аввал Мўсулни эгаллаш лозим. Блинкеннинг айтишича, Мўсулда 5-6 минг жангари жойлашиб олган. "Уларда ҳимояланишга анча вақт бўлган. Афсуски, улар у ерда мустаҳкамланиб, бизнинг ҳужумни иложи борича қийинлаштириш мақсадида мина ва фугаслар ўрнатганлар", деб таъкидлаб ўтди Блинкен. 

Мўсулни озод қилиш бўйича операция 17 октябрда бошланди.  Шаҳарни озод қилишда иштирок этаётган қуруқликдаги қўшинлар сони 60 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Разведка маълумотларига кўра, Мўсулни ушлаб қолиш учун 5-6 минг жангари курашаётган бўлиши мумкин.

Мавзуга оид