08:08 / 22.10.2016
5973

Wikileaks ўз издошларини АҚШга киберҳужумларни тўхтатишга чақирди

Фото: nextpowerup.com

Махфий маълумотларни эълон қилишга ихтисослашган WikiLeaks портали ўз тарафдорларига кутилмаган мурожаат билан чиқди. У издош хакерларни АҚШ сайтларига ҳужум қилмасликка чақирди. 

«Жаноб Ассанж тирик ва Wikileaks ўз фаолиятини давом эттиради. Биз тарафдорларимизни Америка интернет тармоғига ҳужум қилишни бас қилишга чақирамиз. Сиз ўз қарашингизни намойиш этдингиз», — дейилади ташкилот Твиттерида

Аввалроқ, Dyn тизимига DDoS-ҳужумлар амалга оширилгани маълум қилинган эди. Ушбу хакерлик ҳужуми натижасида қатор таниқли сайтлар, жумладан Reddit, Spotify ва Twitter фаолияти бузилган эди.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги киберҳужумларнинг «барча эҳтимолий сабаблари»ни ўрганиб чиқишини билдирди. 


 

Top