19:26 / 23.10.2016
8292

«Манчестер Сити» қаторасига бешинчи учрашувда ғалабага эриша олмади

Англия чемпионатининг 9-турида пешқадам жамоалардан яна бири ғалаба қозона олмади. «Саутҳемптон»ни ўз майдонида қабул қилган «Манчестер Сити» 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Жон Стоунз дарвозабонга пас беришда хато қилди ва тўпни эгаллаб олган меҳмонлар ҳужумчиси Натан Редмонд осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Гвардиола жамоа етакчиси Кевин де Брюйненинг ўрнига Ихеаначони туширди ва айнан у 55-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб ўзгармади ва мезбонлар бир очко билан кифояланди.

Қайд этиш керакки, «Манчестер Сити» қаторасига 5 ўйинда ғалаба нелигини билмаяпти. Жамоа бунгача ЕЧЛ доирасида бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган, АПЛнинг аввалги турларида кетма-кет 2та дуранг қайд этганди.

Эндиликда жамоа 20 очко билан турнир жадвалида биринчи бўлиб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринлардаги «Арсенал» ҳамда «Ливерпуль» жамоаларида ҳам шунчадан очко, фақат «шаҳарликлар»да тўплар нисбати яхшироқ.

Манчестер Сити – Саутҳемптон 1:1
Голлар: 0:1 – 27 Редмонд, 1:1 – 55 Ихеаначо.
Манчестер Сити – Браво, Компани (Навас, 78), Стоунз, Коларов, Сане, Гюндоган, Сильва, де Брюйне (Ихеаначо, 46), Фернандиньо, Стерлинг, Агуэро.
Саутҳемптон –    Форстер, ван Дейк, Фонте, Мартина, Маккуин, Тадич (Буфаль, 70), Ромеу, Редмонд, Класи (Хейбьерг, 67), Дэвис, Остин (Уорд-Проуз, 83).
Огоҳлантиришлар: Класи (44), Коларов (50), Ромеу (52), Компани (57), Агуэро (59).

Top