Интернетда АҚШ ва Британия телевидениелари ўртасидаги фарқ намойиш қилинди
Интернетда АҚШ ва Британия телевидениелари ўртасидаги фарқ намойиш қилинди. АҚШнинг Fox News ва Буюк Британиянинг BBC телеканаллари янгиликлар дастурларидан олинган лавҳалар бирлаштирилган ролик LowkeyMo тахаллуси остидаги фойдаланувчи томонидан твиттерда чоп этилди ва 4 минг репост тўплади.
Видеода Fox News бошловчиси Жанин Пиро томошабинларга уларнинг бари хавф остидалигини маълум қилади. "Биз уларни ўлдиришимиз керак", дейди Пиро ва "Уларни бомбардимон қилиш керак, сўнгра яна бомбардимон қилиш керак!" деб қўшимча қилади. Бу орада BBC бошловчиси Данди шаҳрида (Шотландия) товуқ йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтгани учун ҳибсга олинганини маълум қилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ролик остида қолдирилган изоҳларда агар товуқ АҚШда йўлни нотўғри жойдан ўтганда уни отиб ташлашган ёки бомбардимон қилишган бўлишлари ҳақидаги фикрга келишган. "Жуда омадли қуш экан", деб айтган фойдаланувчилардан бири товуқнинг Шотландиядалигига шаъма қилиб.
Мавзуга оид
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024
АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди
09:50 / 24.09.2024
РФ АҚШ сайловларига таъсир қилиш учун кўплаб СИ-контентни ишлаб чиққани айтилди
23:07 / 23.09.2024