17:02 / 24.10.2016
28369

Нурсултон Назарбоевнинг Каъба зиёратида бўлгани видеоси тақдим этилди

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати мамлакат раҳбарининг Саудия Арабистонидаги муқаддас Каъбатуллоҳга илк ташрифи билан боғлиқ видеотасвирларни тақдим этди.

Ролик Оқўрданинг Facebook’даги расмий саҳифасида пайдо бўлди.

Видеодаги воқеалар 1994 йилга тааллуқли бўлиб, Нурсултон Назарбоев илк марта Ар-Риёдда, шунингдек, мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи Каъбада бўлган.
 

Top