Жаҳон | 12:12 / 24.10.2016
9349
1 дақиқада ўқилади

Венгрия бош вазири Европани «советлаштириш»дан қутқаришга чақирди

Фото: Globallookpress.com

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг баёнот беришича, унинг мамлакати «советлаштириш» йўлида тўғон бўлади. Унинг фикрича, бу ибора ЕИнинг Венгрия ҳудудида муҳожирларни киритишни талаб қилаётганини англатади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Озодликни севувчи инсонлар Брюсселни советлаштиришдан, бизга мамлакатларимизда кимлар билан яшашимиз кераклиги борасида ақл ўргатмоқчи бўлганлардан қутқаришлари керак», — деб таъкидлаган Орбан 1956 йилги аксилкоммунистик исён хотирасига бағишланган анжуманда. 

«Биз Европадаги миллат эмас, балки Европа давлати бўлишни хоҳлаймиз», — деган Венгрия бош вазири. Маълумки, у Евроиттифоқнинг муҳожирликка доир сиёсатини кескин танқид қилувчи ҳукумат раҳбари ҳисобланади. 

Орбаннинг фикрича, Европа озодлиги ва эркинлиги унда миллий давлатлар ва насроний анъаналар бўлишига боғлиқ. 
 

Мавзуга оид