Ибраҳимович фаолиятини қачон якунламоқчилигини айтди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович агар жорий мавсумда манкунианликлар билан чемпионликка эриша олса, жорий мавсум профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолишини маълум қилди.
«Мен Премьер-лига чемпионлигига эришсам, кейинги кунданоқ футболдан кетаман. Мен шу вақтгача қайси лигада ўйнаган бўлсам, барчасидан нимадир ютганман», — деган 35 ёшли футболчи «қизил иблислар» жамоаси матбуот хизматига берган интервьюсида.
Швециялик ушбу футболчи 26 октябрь куни «Манчестер Юнайтед»нинг «Манчестер Сити»га қарши (1:0) Англия Лига Кубоги нимчорак финалида кечган учрашувида Англияга келганидан кейинги ўйинларида илк марта голли пас берди. Бу унинг жамоа сафидаги 14-учрашуви эди.
Қайд этиш жоиз, «МЮ»даги биринчи голли узатмасидан аввал футболчи манкунианларнинг барча турнирларида 6та гол уришга муваффақ бўлганди.
Айни вақтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида пешқадамдан 6 очко ортда қолган ҳолда еттинчи ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024
«МЮ» Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқарди
11:34 / 30.09.2024