Қозоғистон Қирғизистонга ўқ-дори ва қурол-аслаҳа тақдим қилди
26 октябрда ҳарбий-техник ёрдам бериш доирасида Қозоғистондан армия карвони Қирғизистон қуролли кучлари учун ўқ-дори ва қурол-аслаҳа етказди. Бу ҳақда "Казинформ" ахборот агентлиги маълум қилди.
"Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида беғараз ҳарбий-техник кўмак кўрсатиш ҳақидаги келишув Остонада 2015 йил 24 июнда Қирғизистон қуролли кучларини кучайтириш мақсадида имзоланган", деб маълум қилди Қозоғистон мудофаа вазирлиги вакили подполковник Мурат Канабеков.
Ҳужжатга кўра, Қозоғистон Қирғизистонга ўқотар қуролга 5 млн дона патрон, тутун гранаталари ва шашкалар ҳамда С-75М3 зенит-ракета мажмуасига эҳтиёт қисмлар тақдим қилган.
"Қозоғистон томонига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу ёрдам ўқ-дорилар тўлиқмаслигини тўлдиради ва Қирғизистон қуролли кучларига ҳарбий хавфларни қайтариш ва Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини мустаҳкамлашига имкон беради", деб таъкидлаб ўтди Қирғизистон мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасининг ракета-артиллерия қурол-аслаҳаси бўлими бошлиғи Медетбек Султанбеков.
1999 йилда Қозоғистон Қирғизистонга бостириб кирган жангарилар тўдаларини йўқ қилиш учун Қирғизистонга ҳарбий техника, алоқа воситалари ҳамда артиллерия ва авиация бўлимларига ўқ-дорилар жўнатган. Қозоғистон, шунингдек, 2011 йилда ҳам Қирғизистонга зирҳли техника ва ўқотар қурол тақдим қилган.
Мавзуга оид
13:40
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024