Nissan фургондан автоидора барпо қилди
Япониянинг Nissan компанияси e-NV200 электрфургони негизида ғилдиракли идора барпо қилди. Ишлаб чиқарувчи томонидан WORKSPACe деб номланган автомобиль бизнес марказларидаги қиммат идора бинолари, коворкинг ва сўнгги вақтларда оммалашиб бораётган ҳотдескинг (бир неча кишининг турли вақтларда бир иш ўрнидан фойдаланиши) ўрнини босиши мумкин.
Фургон Британиянинг Studio Hardie дизайн студияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. NV200 кузовининг ҳажми — 4,2 куб метрни ташкил этади.
Автомобиль ичида ҳақиқий иш жойи барпо этилган дейиш мумкин: стол, сенсор экранли компьютер, симсиз интернет, Bluetooth-аудиотизим, смартфон воситасида бошқарилувчи атмосферали ёруғлик диодли чироқ, телефон учун симсиз қувватлагич, музлатгич ва ҳатто, электрсимни тортиш билан стол остидан чиқувчи қаҳва тайёрловчи машина ҳам ўрнатилган.
Nissan e-NV200 фургони Leaf электрокарининг 109 от кучига эга электромотори билан ҳаракатланади. Унинг ҳаракатланиш захираси 170 кмни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
17:18 / 14.11.2024