Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия сайёҳлар камайгани сабабли 15 млрд доллар йўқотди
Туркия икки йил ичида сайёҳлар сонининг кескин камайиши сабабли 15 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Turizmdatabank ўтказган тадқиқотга иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Туркия бу икки йил ичида 9 млн дан 9,5 млн гача хорижий сайёҳлар йўқотди. Бундан йўқотилган даромад 10 млрд долларгачани ташкил қилди.
Бундан ташқари, сайёҳлар сарф-харажатлари миқдори ҳам камайган. Уларнинг сарф-харажатлари 15-25 фоизга камайган ва 700-800 долларни ташкил қилади. Бу эса 5 млрд доллар йўқотишга олиб келган.
Тадқиқотга кўра, сайёҳлик оқими россияликлар ҳисобига 30 фоизга камайган, улар сони 83 фоизга камроқ бўлган, яъни 3,3 млн кишидан 544 минг кишигача камайиб кетган.
Сентябрь охирида Туркия россиялик сайёҳлар ўртасида машҳурлик бўйича яна етакчи ўринга чиқиб олгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:13 / 19.06.2026