Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ювентус", "Рома", ва "Интер"дан ғалаба ва қолган натижалар
Италия А Сериясининг 10-тур учрашувларида бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди. Туринда "Ювентус" жамоаси "Сампдория"ни қабул қилди. Бу ўйинда катта устунликга эриша олган "Юве" жамоаси аъзолари рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, мазкур ўйинда ҳимоячи Жоржио Кьеллини икки бор гол уришга эришди. "Рома" сафарда "Сассуоло"га қарши тўп сурди. Дастлаб римликлар ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлишига қарамай, иккинчи бўлимда иродали ўйин намойиш қилди ва якунда 3:1 ҳисобида зафар қучди. "Наполи" ҳам бу турда ғалаба қозонди. Уйда "Эмполи" устидан 2:0 ҳисобидаги муваффақият қўлга киритилди.
"Интер" эса "Торино"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги муваффақият қозонди. Охирги пайтларда клуб мухлисларининг танқидига учраган ҳужумчи Мауро Икарди дублга эришиб, "Интер"нинг ғалабасига ҳиссасини қўшди.
Лацио – Кальяри 4:1
Голлар: 1:0 – 6 Кейта, 2:0 – 23, пенальти Иммобиле, 3:0 – 28 Иммобиле, 4:0 – 79 Фелипе Андерсон, 4:1 – 87, автогол Уоллес.
Ювентус – Сампдория 4:1
Голлар: 1:0 – 4 Манджукич, 2:0 – 9 Кьеллини, 2:1 – 57 Шик, 3:1 – 65 Пьянич, 4:1 – 87 Кьеллини.
Огоҳлантиришлар: Сильвестре (42), Баррето (62), Чигарини (89).
Интер – Торино 2:1
Голлар: 1:0 – 35 Икарди, 1:1 – 63 Белотти, 2:1 – 88 Икарди.
Огоҳлантиришлар: Вальдифьори (29), Лопес (80), Бенасси (90), Белотти (90).
Сассуоло – Рома 1:3
Голлар: 1:0 – 12 Каннаваро, 1:1 – 57 Жеко, 1:2 – 76, пенальти Жеко, 1:3 – 78 Наингголан.
Огоҳлантиришлар: Маццителли (30), Пеллегрини (72), Лирола (75).
Пескара – Аталанта 0:1
Гол: 0:1 – 60 Кальдара.
Огоҳлантиришлар: Конти (19), Конко (27), Бругман (41), Кампаньяро (69), Бираги (75), Гальярдини (84).
Наполи – Эмполи 2:0
Голлар: 1:0 – 51 Мертенс, 2:0 – 81 Кирикеш.
Огоҳлантиришлар: Беллуши (38), Мертенс (52), Тельо (83).
Фиорентина – Кротоне 1:1
Голлар: 0:1 – 20 Фальчинелли, 1:1 – 85 Астори.
Кьево – Болонья 1:1
Голлар: 0:1 – 52 Пульгар, 1:1 – 70, автогол Мбайе.
Огоҳлантиришлар: Надь (67), Хеландер (83), Верди (85), Умар (90).
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
18:58 / 21.06.2025