11:32 / 28.10.2016
5416

Хосеп Гвардиола жамоасидаги пасайиш ҳолати ҳақида: Менда сеҳрли таёқча йўқ

Фото: BBC Sports

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия лига кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳозир мен аввалгидек ишлашда давом этяпман. Кетма-кет 10та ўйинда ғалаба қозонган пайтда нима иш қилган бўлсам, ҳозир ҳам шундай ишлашда давом этяпмиз. Бундай пасайишлар барча жамоаларда бўлади.

Одамлар менда сеҳрли таёқча бор деб ўйлайди, лекин футболда бундайи бўлмайди.

Ҳар қандай жамоада яхши ва ёмон натижалар бўлади. Умид қиламанки, бошқа бундай муваффақиятсиз серия такрорланмайди. Бу мураббийлик ишининг бир қисми ва мен ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман», – деган Гвардиола.

Қайд этиш керакки, испаниялик ушбу мутахассис фаолияти давомида илк марта кетма-кет 6та ўйинда ғалаба қозона олмади.

Top