Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: хусийлар Макка йўналишида баллистик снаряд учирди
Яманлик исёнчи хусийлар Ислом динининг муқаддас шаҳри Маккаи Мукаррама томон баллистик ракетани учиришди. Аммо, у ҳавода йўқ қилинди. Бу ҳақда, Саудия Арабистони етакчилигидаги араб коалициясининг Ямандаги қўмондонлиги баёнот берди, дея хабар қилмоқда SPA агентлиги.
Қайд этилишича, коалиция кучлари снарядни Маккадан 65 километрлар узоқликда йўқ қилган. Reuters маълумотларига кўра, Саудия Арабистони томонидан жавоб ўти очилган.
Исёнчи хусийлар баллистик ракета учирганларини тасдиқлашган, аммо уларнинг сўзларига кўра, исёнчилар мамлакатдаги энг тирбанд ҳисобланувчи подшоҳ Абдул-Азиз аэропортини нишонга олишган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026