Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президентининг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
Корея Республикасининг давлат раҳбари Пак Кин Хенинг мамлакат фуқаролари орасидаги обрўси кескин тушиб кетди. Gallup институтининг Жанубий Кореядаги бўлими томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига биноан унинг рейтинги 17 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Ёнхап” агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бир ҳафта ичида давлат раҳбари обрўси бирданига 8 фоизга тушган ва бугунги кунда Пак Кин Хени мамлакатнинг 17 фоиз аҳолиси қўллаб-қувватламоқда. Бундай қуйи натижа унинг сайланганидан бери илк марта кузатилмоқда.
Пак Кин Хенинг давлат раҳбари лавозимида олиб бораётган сиёсатини маъқулламаётганлар сони, тадқиқотларга кўра, 74 фоизга етган.
Мавзуга оид
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026