"Реал" меҳмонда "Алавес"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Роналдудан хет-трик
"Реал" Испания чемпионатининг 10-тури доирасида "Алавес" меҳмони бўлди. Учрашувда мадридликлар рақибидан кучли эканини кўрсатишди ҳамда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Охирги вақтларда гол ура олмаётгани сабабли танқид қилинаётган Криштиану Роналду бу ўйинда уч бор тўп киритди. Эътиборлиси, Роналду 79-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Яна бир голни эса Альваро Мората киритишга эришди. Шундай қилиб, "Реал" турнир жадвалидаги етакчиликни сақлаб қолди.
"Алавес" – "Реал Мадрид" – 1:4
Голлар: Дейверсон Брум, 7 (1:0); Роналду, 17 (1:1, пен); Роналду, 33 (1:2); Мората, 84 (1:3); Роналду, 88 (1:4).
Ноаниқ пенальти: Роналду, 79.
Огоҳлантиришлар: Дейверсон Брум, 16; Торрес, 39; Бернар Франсуа, 52; Фемения, 80; Крстичич, 86 – Бэйл, 60.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024