Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди
Марказий Италияда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила маркази Римдан шимоли-шарқ томонга 132 километрда бўлган. Бу ҳақида Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Манбага кўра, зилзила маркази Римдан шимоли-шарқ томонга 132 километрда ва 26 октябрда ер ости силкинишларидан жабр кўрган Перужа шаҳридан шарққа томон 67 километрда бўлганлиги қайд этилган.
Бундан аввал Италияда 24 августга ўтар кечаси 6,0 магнитудали зилзила юз берганлиги ҳақида хабар берилганди. Мамлакатнинг Лацио, Марке ва Умбрия вилоятларида вайронагарчиликлар қайд этилган. Зилзила Рим, Флоренция ва Болонья шаҳарларида ҳам сезилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 298 нафар киши ҳалок бўлган, бир неча юзлаб кишилар жароҳат олишган, 3 мингдан кўпроқ киши бошпанасиз қолиб кетган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026