Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада бош вазири самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Брюсселга учиб кетаётган самолёти техник носозлик туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Theguardian хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, самолёт экипажи парвоз бошлангандан кейиноқ носозликни аниқлаб, самолётни Оттавага қайтарган. Самолёт муваффақиятли қўнган, ҳеч ким жабрланмаган.
Трюдо Брюсселга Европа Иттифоқи-Канада саммитида иштирок этиш учун кетаётган бўлган. Саммит 30 октябрда бўлиб ўтади. Саммитда давлатлар эркин савдо ҳақидаги келишувни имзолашлари кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:11
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026