Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:14 / 31.10.2016
17774
1 дақиқада ўқилади
Бишкекка отланган Ўзбекистон делегациясига Рустам Азимов бошчилик қилади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 2016-йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинган.
Ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қиладилар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш