Жамият | 20:28 / 31.10.2016
10062
1 дақиқада ўқилади

Видео: Хитойда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўсмир қутқариб қолинди

Хитойнинг Юньчэн шаҳрида ўт ўчирувчилар ботқоқ қумга ботиб қолган 17 ёшли ўсмирни қутқариб қолишди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ўсмир ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ва дарёга ўзини ташлаган, бироқ у саёз сув остида яширинган ботқоқ қумга ботиб қолган. Қутқарувчилар етиб келганда ўсмир қўл-оёқлари билан қумга ботган бўлган.

Эҳтиёт чораси сифатида белига арқон боғлаб олган қутқарувчилардан бири ўсмирни қумдан тортиб олмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Йигитнинг ўзи ҳам бунга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган. Шунда қутқарувчига ҳамкасблари ёрдамга келишган. Улар уюшқоқлик билан ўсмирни қирғоққа чиқариб, сўнгра ўзлари ҳам қирғоққа чиқиб олишган. 

Мавзуга оид